Кайси холда алиментдан озод этилиши мумкинми

Савол: «Аёлларга Рамазон маслаҳати” суҳбатингизда, ҳайздаги аёлларга Қуръонни ўқиш ҳукмларини айтиб ўтибсиз. Аммо у суҳбатда Қуръонни ёддан айтиш ҳақида айтилмаган. Айтингчи, ҳайздаги ва нифосдаги аёл Қуръоннинг маълум бир сураларини ёдлаш мақсадида аудио тиловатини эшитиб юрса бўладими? Янги ўрганган суралари эсидан чиқмаслиги учун ёддан қайтариб турса бўладими? Суралар дуо суралари эмас, балки узун суралар. Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.

Жавоб: Динингиз амалларини тўғри бажо қилишга бўлган интилишингиз учун Аллоҳ сизга Ўз мукофотларини ато қилсин.

Алмавсуатул-фиқҳийяда келтирилади:

وَيَحْرُمُ عَلَى الْحَائِضِ وَالنُّفَسَاءِ قِرَاءَةُ الْقُرْآنِ فِي الْجُمْلَةِ عِنْدَ جُمْهُورِ الْفُقَهَاءِ.

الموسوعة الفقهية الكويتية — 33 / 35

«Жумҳур фуқаҳолар наздида ҳайз кўрган аёлнинг Қуръон ўқиши ҳаром саналади”. (Алмавсуатул-фиқҳийя, 33 / 35).

Шунга кўра ҳайз ва нифосдаги аёллар Қуръонни ёддан ўқимайдилар. Аммо улар аудио тиловатини эшитиб юрсалар бўлади.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Атрофдагиларга билдирмасдан, шунингдек биринчи хотинидан сир тутган ҳолда иккинчи хотинга уйланиш мумкинми? Агар гувоҳлар билан никоҳ ўқитилса, бундай никоҳ жоизми?

Бу савол ҳам бир кунда бир неча маротабадан такрорланадиган саволлардан. Аслида саволни қурилиши бузуқ, нотўғри. Бу ерда эркак кишилар ўзининг шаҳвоний ҳожати учун бошқа, яъни ўзининг хотинини устига хотин олиш мақсадида ва уни бировдан яшириш, билдирмаслик мақсадида туғилган савол ҳисобланади. Бунинг ўрнига «исломда кўп хотинликка иккита аёлгоа уйланишга қўйилган шартлар нима?» деб сўралса яхши бўлар эди. Ҳозирги кунда мана шу масалани динда бор экан рухсат берилган экан, суннат экан, шунинг учун қилаяпмиз деган пеш гапларни гапирилади, баҳоналарни топилади. Лекин, диндаги руҳсатни шартлари нима, дин қайси ҳолатларда рухсат берган, нима учун рухсат берган, бу маъноларни биров сўрашга ботинмайди ҳам, «сўрасам елкамга янги вазифа тушиб қолади» деган маънода бундай саволлардан қочишади. Балки биринчи хотин билмаса, ота-онам билмаса нима бўлади маънодаги саволларни бераверади. Исломда бирдан ортиқ аёлга уйланиш учун асосий шартлардан бири-адолат. Яъни, бирдан ортиқ хотиннинг орасида адолат ўрнатиш асосий шарт ҳисобланади. Иккита хотини бор одам ҳамма жиҳатдан иккови хотинга тенг қараши керак. Уй жой масаласида, кийим-кечак масаласида, озиқ-овқат масаласида, дам олиш, даволаниш ва қўйинки оилада бўладиган ҳар бир сарф-харажат, муомала маъноларида тенг қараши керак. Шунингдек, кечаси бир кун биттаси билан, иккинчи кун бошқаси билан бирга ётишни ҳам таъминлаши керак. Ана шу асосий шарт ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръонда: “Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, битта билан кифояланинг” деган. Адолат эса ҳалиги ҳолат бўлади. Мана шу ҳолатни, мана шу шартни ҳар бир одам яхши билиши керак. Ҳозирги воқелигимизга қарайдиган бўлсак, адолат масаласида амал қилаётган кишини кўришимиз маҳол иш, жуда кам, ниҳоятда оз бўлиши мумкин. Шахсан мен ва мени атрофимдаги кишилар ҳали кўриб «шу нарса ҳақиқатдан шариатда келган адолатни юритилётганлигига гувоҳмиз» дейдиган ҳолатимиз йўқ. Кўпчилик хотинни иккита қилиб олади, катта хотин кучлироқ, забардастроқ бўлса, қўрққанидан ундан кичигини умуман билдирмайди. Қачон бир қочиб беркиниб имконини топганда олдига кириб чиқади. Аксинча, катта хотин ёвошроқ бўлса, соддароқ бўлса, уни умуман ташлаб бола-чақаси билан иккинчи ёш хотинга ўтади, ўша билан юради. Буни умуман одам ўрнида кўрадиган ҳолатлари тез-тез учрайди. Мана шу нарсаларга эътиборни беришимиз керак. Энди, саволни ўзига, агар нотўғри қўйилган бўлса ҳам ўзига қайтадиган бўлсак, никоҳни никоҳ бўлиши учун учта фарз бор. Унинг биттаси маҳр, яъни эр бўлаётган киши, хотин бўлишга рози бўлаётган аёлга, қизга маҳр бериши фарз. Иккинчиси, энг камида икки эр киши ёки бир эр икки хотин киши гувоҳ бўлиши шарт. Учинчиси ижоб ва қабул: эр-хотин бўлаётган кишилар бир-бирига шу никоҳ қуриб, яъни оила қуриш ниятларида ўз розиликларини баён этишлари керак, бир-бирлари эшитишлари ва гувоҳлари ҳам эшитишлари лозим. Мана уч нарса фарз адо бўлса никоҳ бўлади. Энди гувоҳларга «мени уйланганимни бировга айтма» деб шарт қўйса, уламолар ихтилоф қилган: «бу сир никоҳга айланиб қолади, бунда никоҳи тўғри бўлмайди» деган гапларни айтганлари ҳам бор, «йўқ гувоҳ бўлдими, ана шу билан иш битди» деган уламолар ҳам бор.

Алимент ажрими, миқдори, тўлови, сабаблари ва озод этадиган жиҳатлари ҳақида Адлия вазирлиги ҳузуридаги суд департаменти мутахассислари маълумот беришади.

Алимент тўланиши ҳақида суд қарори чиқарилгандан сўнг, тўлов қанча муддатда амалга оширилиши лозим? Тўлашдан бош тортиш, беписандлик билан қараш ҳолатлари юзасидан фуқарога (ота ёки онага) нисбатан қандай чоралар қўлланилади?

Соҳиба Шербўтаева, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани,

«Товоқсой” қўрғони, А. Қаҳҳор кўчаси 28 уй.

— Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига асосан, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб уч ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ  билан жазоланади.

Ўша қилмиш хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч  йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Дейлик, алимент тўловчи чет элга кетмоқчи, келиши эса номаълум. Бундай вазиятда белгиланган алимент тўловини ким ўз зиммасига олиши керак?

Нигора Тошева, Самарқанд шаҳри

— Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96-моддасига асосан, ота-она вояга етмаган болаларга таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан алимент ундирилади. Суд қарори бўйича белгиланган алиментни қарздор ота (ёки она) тўламаётган тақдирда унинг яшаш жойи бўйича тегишли суд ижрочиларининг туман (ижро) бўлимига мурожаат қилиш лозим.

ТЎЛАНИШ МУДДАТИ ҲАҚИДА

Айтинг-чи, алимент суд қарори қабул қилинганидан кейин қанча муддатдан сўнг тўланиши шарт?

Зиёда Анорбоева, Тошкент вилояти

— Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасига асосан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати талаблари дарҳол ижро этилиши керак.

ТЎЛАШГА ЛАЁҚАТСИЗЛАР

Қандай ҳолатларда алимент тўланиши бекор қилинади, кимлар алимент тўлашга лаёқатсиз деб топилади?

Шаҳло Дадаева, Қашқадарё вилояти

Оила кодексининг 105-моддасига мувофиқ:

алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса,

шунингдек, алимент тўлаётган ота(она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса

ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин.

Агар вояга етмаган бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволини ҳисобга олиб, тўланаётган алимент миқдорини камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. Алимент миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар тугаганда манфаатдор тараф алимент қонунда белгиланган миқдорда ундирилишини талаб қилиб, судга мурожаат қилишга ҳақли.

САБАБЛАР ҲИСОБГА ОЛИНАДИМИ?

Алимент тўлашда ажрашиш сабаблари ҳам ҳисобга олинадими?

Акром Тўхтаев, Қўқон шаҳри

— Оила кодекси моддалари талабларига кўра ажрашиш сабаблари вояга етмаган фарзандга алимент тайинлашда ҳисобга олинмайди.

МИҚДОРИ ҚАНЧА?

Вояга етмаган бола учун тўланадиган алиимент миқдори қанча ва у нимага қараб белгиланади?

Зироат Комилова, Наманган вилояти

Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

— бир бола учун — тўртдан бир қисми;

— икки бола учун — учдан бир қисми;

— уч ва ундан ортиқ бола учун — ярми миқдорида ундирилади. Бу тўловнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

МОДДИЙ ЁРДАМ ҲАМ МУМКИНМИ?

Суд қарори асоида тайинланган ва тўланиши белгиланган алиментдан ташқари моддий ёрдам сўраш ёки талаб қилиш ҳам мумкинми?

Жамила Отаева, Самарқанд вилояти

— Оила кодексининг 103-моддасига асосан ота-она фавқулодда ҳолатлар (болалар оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча ҳаражатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча ҳаражатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча ҳаражатларни қисман пул билан  тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин. 

ФАРЗАНДДАН МОДДИЙ ЁРДАМ?!

Узоқ йиллик турмушдан сўнг ажрашганда ҳам ота-оналардан бири вояга етган фарзандларидан моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эгами?

Тўлаган Оқилов, Сирдарё вилояти

— Оила кодексининг 109-моддасига асосан вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

ОТА-ОНАНГИЗГА АЛИМЕНТ ТЎЛАЙСИЗ, АГАР…

Ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз ота-онага алимент тўлаш қай тартибда амалга оширилади?

Нодир Жумаев, Тошкент шаҳри

— Оила кодексининг 110-моддасига асосан вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади. Ота-она, алимент ундириш ҳақидаги талабни ўз болаларининг бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўйганлигидан қатъи назар, алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунга қадар судья шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

СИЗ ОЗОДСИЗ, ҚАЧОНКИ…

Қай ҳолларда суд эр ва хотинни бир-бирларига таъминот бериш, яъни вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлаш мажбуриятидан озод қилади?

Ботир Оқилов, Қашқадарё вилояти

— Оила кодексининг 120-моддасига асосан суд қуйидаги ҳолларда таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин:

Агар эр-хотин никоҳда қисқа вақт мобайнида бўлган бўлса;

Агар ўз таъминоти учун маблағ тўланишини талаб қилаётган эр ёки хотиннинг нолойиқ хулқ-атвори туфайли никоҳдан ажратилган бўлса;

Агар ёрдамга муҳтож эр ёки хотиннинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши унинг спиртли ичимликларни, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши ёки қасддан жиноят содир этиши оқибатида юз берган бўлса, эр (хотин)ни ёрдамга муҳтож меҳнатга лаёқатсиз хотин (эр)га таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши ёхуд бу мажбуриятни муайян муддат билан чеклаб қўйиши мумкин.

Умида Якубова тайёрлади

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Ushbu ma’lumot dan olindi!

Категория: BAXS — TORTISHUV / FIKR MULOHAZA |
Ko’rganlar:: 1008 |
Добавил: www.BePuL.NeT
| Теги:
| Рейтинг: 0.0/0

Ўзбекистон Сенати алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига имкон берувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Эндиликда алимент тўловчи гаров шартномасини имзолаши орқали унинг хорижга чиқишига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин. Шу пайтгача суд алимент тўловчиларнинг хорижга чиқишига рухсат бермаган.

Ўзбек депутатлари таклиф қилаётган янги тартибга кўра, алимент тўловчи алимент пулларини олдиндан тўлаш ёки алиментни хорижга кетгач ҳам тўлаб туриш мажбуриятини олиб гаров шартномасини имзоласа, унинг чет элга кетишига рухсат берилиши мумкин.

Амалдаги тартибга кўра, суд ижрочилари алимент тўлаш рўйхатига тушган шахсни автоматик тарзда хорижга чиқишига тақиқ қўяди.

Шу пайтгача алимент тўловчи эркаклар фақат собиқ хотинларидан рухсат ололсагина хорижга чиқиш имконига эга бўлган.

Озодликка бўлган мурожаатларда алимент тўловчилар ўзларининг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари поймол қилинаётганидан шикоят қилиб келишган.

Жумладан, Бўстонлиқ туманида яшовчи, алимент тўловчи 31 яшар Шаҳриёр бир йилдан буён хорижга чиқа олмаяпти. Унинг айтишича, собиқ хотини чет элга чиқишига қаршилик қилиб келмоқда:

Чет элга чиқа олмаяпман. Бир йилдан бери ҳаракат қиламан. Судга ҳам бердим. Суд рад жавобини берди. “Хотинингнинг ўзи билан келишгин” деяпти. Хотиним «на принцип» рухсат бермайман деяпти. Жуда ҳам ноҳақлик. Ҳеч қачон алиментдан қарз бўлмаганман. Ҳар доим вақтида тўлаб бораман. “Керак бўлса, бир йилга олдиндан тўлаб қўяман”, дедим, — дейди Шаҳриёр.

4 ойдан буён Бўстонлиқдаги фирмалардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаётган Шаҳриёрнинг айтишича, у алимент тўлаш учун танишларидан қарз олган ва ўша қарзларни тўлаш учун хорижга чиқиб ишлаб келишни режалаштирган:

— Ҳозир ойлигим жуда кам, 370 минг сўм ойлик оламан. Қарзим ҳозир ҳам бор. Шунга чет давлатга чиқай десам, чиқа олмаяпман. Қозоғистонга Чернаявка орқали икки марта ҳаракат қилдим. “Ўзбекистоннинг любой точкасидан чиқа олмайсиз” дейишди. Судда судьядан сўрадим: “Одам ўлдирган киши чет давлатга чиқа оладими?” деб. Судя “Ҳа” деб жавоб берди. Лекин алиментчи чиқа олмайди. Бу нима деган гап? Биз одам ўлдиргандан баттар бўлиб қолдик, алимент тўлайдиганлар. Жуда ҳам кулгули ҳолат, — дейди Шаҳриёр Озодлик билан суҳбатда.

Марғилонлик 39 яшар Илҳом ҳам алимент тўловчи. Илҳом Россиядаги дўстлари таклифи билан у ерда қўшма корхона ташкил қилишни режалаштирган. Бироқ Илҳомга кўра, собиқ хотинининг қаршилиги боис 3 йилдан буён Россияга бора олмаяпти:

“Уч болам бор. Ойлик маошимнинг 50 фоизи- 150 минг сўмни алиментга тўлайман. Биламан бу пул етмайди. Болаларим катта бўлаяпти. Уларни узатиш керак, уйлантириш керак, бу учун пул керак. Улар барибир меннинг фарзандларим, улардан воз кечаётганим йўқку?! Шунинг учун Россияда фирма очиб, бизнес қилиб, болаларим учун ҳам пул йиғсам дегандим. Лекин собиқ хотиним қасддан чиқармаяпти. Агар тақиқни олсанг, бир йиллик алиментни олдиндан тўлайман десам ҳам рози бўлмади. Ишларим юришиб кетса, 150 долларга чиқараман алиментни дедим. Бунга ҳам рози бўлмади. Укаларимдан биттасини ўрнимга вакил қилиб тайинлаб кетаман дедим. Барибир рози бўлмаяпти”, дейди Илҳом Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда.

Ўзбек депутатларининг алимент тўлаш билан боғлиқ янги ўзгартишлари ушбу тизимдаги қатор муаммоларни ҳал қилишига умид билдирилмоқда.

Янги тартибга кўра, қарздорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятининг ёмонлашувига йўл қўймаслик мақсадида Жиноят кодексидан жарима тарзидаги санкция чиқариб ташланади.

Бундан ташқари, алиментлар тўланишини таъминлаш мақсадида Жиноят кодекси шахс моддий зарарни қоплаган тақдирда, уни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қоидалар билан тўлдирилади.

Оила кодексига қўшилган нормага мувофиқ вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк тарзида ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

Ушбу янги ўзгаришларни ўз ичига олган қонун лойиҳалари 2017 йил 20 — 21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида тасдиқланди. Президент Мирзиёев ушбу қонунларни имзолаганига оид хабар ҳозирча Озодликда йўқ.

tinyton.ru
Кайси холда алиментдан озод этилиши мумкинми
Кайси холда алиментдан озод этилиши мумкинми

Понравилась статья? Поделиться с друзьями: